Нафс балодур: Туркияда дўкондаги манекенга шилқимлик қилган бир гуруҳ эркак қўлга олинди

Дўконда ўрнатилган кузатув камера ёзувларида уч нафар маҳаллий аҳоли тунда манекенга кийдирилган либосни ечиб олгани тасвирланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Туркиянинг Анталия шаҳри полицияси 25 ёшдан 30 ёшгача бўлган уч нафар эркакни ўғрилик ва аёллар либоси дўконидаги манекенга нисбатан “ахлоқсиз хатти-ҳаракатлар” учун қўлга олди. Бу ҳақда РИА Новости Haberturk телеканалига таяниб хабар қилмоқда.

"Кавказ асираси" Леонид Гайдай съёмка вақтида унга шилқимлик қилганини айтиб берди

Маълум бўлишича, дўкон эгаси эрталаб макекенга кийдирилган шуба йўқолганини кўриб, полиция ходимларига хабар қилади. Полиция манекенда кўплаб бармоқ излари борлиги аниқлайди. Дўконда ўрнатилган кузатув камера ёзувлари ўрганиб чиқилгандан сўнг уч нафар маҳаллий аҳоли тунда дўконга кириб, манекенга кийдирилган либосни ечиб олингани маълум бўлади.

Телеканал хабарига кўра, ёш йигитлар “манекенни ўпиб, унга шилқимлиқ қилишган”.

Ушбу шахсларнинг барчаси қўлга олинган. Ҳодиса сабаблари маълум бўлгандан сўнг улар полиция назорати остида озод қилинган. Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.