Ким Кардашьян адвокатликка даъво қилмоқда

Ким Кардашьян ўзининг адвокатлик фаолиятини 2022 йилда бошлашни режалаштирмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 апр - Sputnik. Машҳур тадбиркор, телеюлдуз Ким Кардашьян адвокат бўлишни режалаштирмоқда ва яқин орада лицензия олади. Бу ҳақда у Vogue журналига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда у Сан-Францискода ҳуқуқшуносликни ўрганиб, имтиҳон топширишга тайёргарлик кўрмоқда. Ким Кардашьян ўзининг адвокатдик фаолиятини 2022 йилда бошлашни режалаштирмоқда.

Севишганлар кунида Ким Кардашьянга нима совға қилинди

Унинг таъкидлашича, Ким туфайли Дональд Трамп томонидан авф этилган Элис Мари Жонсон воқеасидан сўнг адвокат бўлишга қарор қилган. Бундан ташқари, унинг отаси Роберт Кардашьян таниқли адвокат бўлган.

Калифорния қонунларига мувофиқ, агар бошқа адвокат ва судья қўлида тўрт йил давомида таълим олган киши имтиҳонни муваффақиятли топширса, қонуний равишда адвокатлик фаолиятини йўлга қўйиши мумкин.