Тошкентнинг учта туманида сув ўчирилади

Роҳат айланма йўлидан Қўйлиққача икки йўналишли ер усти метроси қурилаётгани муносабати билан сув таъминоти ўчирилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Тошкентнинг учта туманида сув таъминоти ўчирилади.

“Сувсоз” корхонаси хабарига кўра, Роҳат айланма йўлидан Қўйлиққача икки йўналишли ер усти метроси қурилаётгани муносабати билан 10 апрелдан 11 апрелга қадар Тошкентнинг Яшнобод, Миробод, Бектемир туманларида сув таъминоти ўчирилади.

Тошкентда совуқ сув ўчирилади – тўлиқ рўйхат

Яшнобод тумани:

Кашшоф кўчаси; Кўклам кўчаси; Бунёдкор кўчаси 1−3-проездлар билан; Латофат кўчаси 1−4-проездлар билан; Шоҳсанам кўчаси 1 ва 2-проездлар билан; Нигора кўчаси 1−3-проездлар билан; Толариқ 4- проезд; №28 поликлиника; Алтромакс заводи; Республика ветеринария маркази; АЁҚШ; Автосалон; 230-сон мактаб.

Миробод тумани:

25 мартдан Тошкентда иссиқ сув ўчирилади

Сарбон берк кўчаси; Бадахшон кўчаси 1−3-проездлар билан; Қўйлиқ кўчаси 1−3-проездлар билан.

Бектемир тумани:

“Бектемир” маҳалласи: Биллур кўчаси; Олмос кўчаси; Ўрта Чирчиқ кўчаси; Саховат кўчаси; Ж. Тошкадий кўчаси; Бектемир кўчаси; Ихлос кўчаси; Билол Нозим кўчаси; Х. Бойқаро кўчаси; Олтинтопган кўчаси 1- проезд; Пахтакорчи 17 кўчаси; “Нурафшон маҳалласи: Истиқбол кўчаси; Порлоқ кўчаси; Сомонбозор кўчаси; “Абай” маҳалласи: М. Авезов кўчаси 1- ва 2- проездлар, 1−3- берк кўчалар; Билол Нозим кўчаси; Қўқондарвоза кўчаси; Катта ариқ кўчаси ва 1- проезд; Х. Байқаро кўчаси, 1−3- проездлар ва 1- берк кўча; “Чашма” маҳалласи: Чашма кўчаси ва 1−2- проездлар; “Мажнунтол” маҳалласи: Барданкўл кўчаси ва 1−6- проездлар; Мажнунтол кўчаси ва 1−4- проездлар, 1−8- берк кўчалар; Чексарой кўчаси ва 1−3- берк кўчалар; Мотуридий: 1−4- проездлар; Роҳат кўчаси; “Сувсоз” қозонхонаси; Милиция мактаби; 1- ва 2- Сувсоз мавзелари; Юқори Чирчиқ кўчаси; Бектемир ҳокимияти; Сувмаш заводи; Спирт заводи; Новвойхона.