Самарқандда ўғрилик қилган тўрт нафар аёл қўлга олинди

Ўғрилар фуқаронинг уйига дарвоза орқали кириб, хонасидан умумий қиймати 2 800 000 сўмлик занжирини ўғирлаб кетган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Самарқандда ўғрилик қилган бир гуруҳ аёллар қўлга олинди.

Нукусда босқинчи икки кишини пичоқлади: улардан бири вафот этди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, 5 апрель куни номаълум шахс Самарқанд тумани Даштисўхта маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйига дарвоза орқали кириб, хонасидан умумий қиймати 2 800 000 сўмлик занжирини ўғирлаб кетган.

“Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон шаҳар Ҳақиқат кўчасида яшовчи О.А. исмли аёл, унинг синглиси С.А., уларнинг Ҳақиқат кўчасида яшовчи қариндошлари У.Й. (исмли аёл) ва Наманган шаҳар Гулистон кўчасида яшовчи Ў.А. (исмли қиз)лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда қўзғатилган жиноий иш юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.