АҚШ конгресси Россияга қарши “дўзахий санкциялар” киритишдан чарчаб қолди

Конгресс Россияга қарши “дўзахий санкциялар” киритишдан чарчаб қолди, деди сенатор Марко Рубио.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Бироз олдин Қрим ва Украина учун Россияга қарши ҳар кун янги санкциялар қабул қилишга тайёр кўринган америка сенаторлари бугун чарчаб қолганга ўхшайди, деб ёзади Bloomberg агентлиги, РИА Новости хабарига асосан.

“АҚШ Конгресси сенаторлари Россияга қарши “Дўзахий санкциялар” киритишдан бироз чарчаб қолганга ўхшайди”, - деди Россияга қарши энг қаттиққўл санкциялар киритиш тарафдори бўлган флоридалик сенатор Марко Рубио.

АҚШда Россияга қарши сакциялар одатда икки йўналишда: Россия хусусий шахсларига қарши қаратилган ва Россия компанияларига қарши қаратилган санкциялардан иборат эди.

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар ҳақида қонун тайёрлади

Сенаторлар санкция киритишдан “чарчаб қолганига” сабаб нима бўлиши мумкин?

Чарчаш сабаби, албатта Марко Рубионинг сенатор сифатида таъсири камайгани ёки республикачилар ва демократлар орасидаги тафовут туфайли эмас.

Асл сабаб – шу вақтгача киритилган “дўзахий санкциялардан” ҳеч қандай наф бўлмаётганида ва санкциялар оқибати кўпроқ америка компанияларига салбий таъсир кўрсатаётганида.

Устига устак, ўтган ҳафтада Россиянинг АҚШ сайловларига аралашгани ҳақида текширувлар олиб борган прокурор Мюллер ҳам ўз текиширувни якунлаганини ва ҳеч қандай далил исбот топа олмаганини эълон қилди.

АҚШ сенаторлари Алишер Усмоновга қарши санкциялар киритишни талаб қилмоқда

Америка сенаторларидан бири Рон Жонсон Россияга қарши санкцияларни икки томони ҳам ўткирланган қиличга ўхшатган ва сал эҳтиётсизлик қилинса у ўз танасини ҳам кесиб юбориши мумкин деган эди.

Россиялик таҳлилчилар эса, АҚШ санкцияларини, учини билмай босиб олса дастаги келиб ўз бошига урадиган, хаскашга (грабли) ўхшатишди.  

Шу ўринда, Россиянинг “Русал” компаниясига қарши киритилган санкциялар АҚШ компанияларига кўпроқ зарар келтирганини ёки Россия бозорида бир неча йил давомида ўз ўрнини топган АҚШ автомобил компаниялари ҳозир уни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлаётганини эсга олсак, АҚШ санкцилари ростдан ҳам хаскашни эслатади.

Қизиқ, сенаторлар уни яна неча марта босиб олишга тайёр, ёки улар ростдан ҳам чарчашдимикан...