Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Жанубий Корея президенти Мун Жэ Ин 16-23 апрель кунларида Марказий Осиёнинг учта мамлакати бўйлаб сафар уюштиради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин Марказий Осиёнинг учта мамлакати бўйлаб сафари доирасида 18−21 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.

Жанубий Корея ўзбекистонлик мигрантлар учун квоталарни оширди

“Ўзбекистонда Мун Чжэ Ин президент Шавкат Мирзиёев билан икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари масалаларини муҳокама қилади”, - дейилади хабарда.

Корея Республикаси президенти матбуот хизматининг хабарига кўра, 16−18 апрель кунлари у Туркманистонга ташриф буюриб, президент Гурбангули Бердимуҳамедов ва бошқа расмий шахслар билан ҳамкорликни кенгайтириш борасида музокаралар олиб боради. Шунингдек, у 21-23 апрель кунлари Қозоғистонга ташриф буюришни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил ноябрида Жанубий Кореяга сафар уюштирган эди. 

Ўзбекистон ва Жанубий Корея энергетика, нефтгазкимё, банк-молия соҳасида ҳамда қурилиш ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасида йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда.