Қозоғистон пойтахтида жойлашган вокзал номи ўзгартирилди

Қозоғистон пойтахтида жойлашган “Остона” номли вокзал “Нур-Султон” номига ўзгартирилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Қозоғистон пойтахтидаги “Остона” темир йўл вокзали “Нур-Султон темир йўл вокзали” номига қайта номланди.

Назарбоевнинг қизи Қозоғистон президенти сайловига ўз номзодини қўядими?

Бу ҳақда тегишли қарорли республика бош вазири Аскар Мамин имзолади.

“Қозоғистон Республикаси ҳукумати қарор қилади: “Остона” темир йўл вокзалини “Нур-Султон темир йўл вокзали” номига ўзгартирилсин”, - дейилган ҳужжатда.

2017 йилда ҳукумат қарори билан Остона халқаро аэропорти “Нурсултон Назарбоев” халқаро аэропортига ўзгартирилганди.

Бугун, Қозоғистонда шу йилнинг 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтиши маълум бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев фуқароларга мамлакат телеканаллари орқали мурожаат қилди.

“Мен Элбаси Нурсултон Назарбоев билан маслаҳатлашдим, шунингдек, ҳукумат, парламент, Констититуцион кенгаши раҳбарлари ва партия аъзолари билан учрашув ўтказдим. Навбатдан ташқари сайлов ўтказиш тўғрисидаги қарор – жуда зарур ва муҳим бўлган қадам. Мен 2019 йил 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтиши тўғрисида қарор қабул қилдим”, - деди Токаев жонли эфир чоғида.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 19 март куни истеъфога чиқишини маълум қилган эди. Сайловгача Қозоғистон президенти вазифасини Парламент Сенати спикери Касим-Жомарт Токаев бажариб туради.