Назарбоев қўшнилар билан қандай сиёсат олиб бориш кераклиги ҳақида маслаҳат берди

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг сўзларига кўра, яқин қўшнилар билан муносабатлар ишонарли бўлиб қолиши керак.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Қозоғистон учун ташқи сиёсий курс ўзгармаслиги жуда муҳим. Бу ҳақда Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ТИВ раҳбари Бейбут Атамқулов билан ўтказилган учрашувда маълум қилди.

“Ҳозир асосийси – аввал ишлаб чиқилган, ташқи сиёсий курси ўзгартирилмаслиги. Биринчи навбатда яқин қўшниларга эътибор қаратиш керак. Улар ўзаро ишончли бўлиб қолиши керак”, - деди Назарбоев.

Назарбоев республика ташқи сиёсат идорасининг мамлакат ичида бўлиб ўтган сиёсий ўзгаришларга эътибор қаратди.

Қозоғистон пойтахтида жойлашган вокзал номи ўзгартирилди

“Қозоғистонда жуда муҳим ўзгаришлар юз берди. Амалдаги Конституцияга амал қилган ҳолда, ҳукуматни тинч ва осойишта транзитини таъминладик, буни бутун дунёга кўрсатдик”, - деди биринчи президент.

Қозоғистонга деярли 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбоев 20 март куни исътефога чиқди.

Мамлакат раҳбари бўлиб Касим-Жомарт Токаев бўлди. Бундан олдин у парламент юқори палатаси раиси лавозимида бўлган.

2020 йилда президент ваколатлари тугайди. Шунга қарамай, Токаев республикада шу йил 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови ўтказилишини эълон қилди.

“Мен Элбаси Нурсултон Назарбоев билан маслаҳатлашдим, шунингдек, ҳукумат, парламент, Констититуцион кенгаши раҳбарлари ва партия аъзолари билан учрашув ўтказдим. Навбатдан ташқари сайлов ўтказиш тўғрисидаги қарор – жуда зарур ва муҳим бўлган қадам. Мен 2019 йил 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтиши тўғрисида қарор қабул қилдим”, - деди Токаев жонли эфир чоғида.