ИИББ ходими хизмат машинасида аёлни уриб кетди

Тошкент шаҳар ИИББ ходими машинада уриб кетган аёл касалхонада вафот этди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида ИИББ ходими аёл кишини уриб кетганлиги ҳақида хабар берилди.

"6 апрель куни Чилонзор туманида соат тахминан 19.30да Муқимий кўчасида Тошкент ИИББ ходими "Ласетти" хизмат машинасини бошқараётган вақтда йўловчини босиб кетган", - дейилади хабарда.

ИИББ хабарига кўра, аёл касалхонада вафот этган. Ушбу ҳодиса юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган.