ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. 2019 йил 8 апрель кунидан 9 апрель кунига ўтар кечаси соат 01:15ларда Бухоро вилояти Қоракўл тумани, “Солур” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” йўналишидаги Халқаро М-37 автомабиль йўлида ЙТҲ юз берган. Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига асосан.
Хабарда айтилишича, 2019 йил 8 апрель кунидан 9 апрель кунига ўтар кечаси Қоракўл тумани, “Солур” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” йўналишидаги Халқаро М-37 автомабиль йўлидаги Қандим ГПЗ темир йўлининг 2 км.да йўлни кесиб ўтаётган Туркия Республикаси фуқароси Заки Кираж ўзининг бошқарувида бўлган “Мерседес-бенз” русумли давлат рақами ТR 76 DH 642 бўлган тиркамали юк автомашинаси билан йўлини кесиб ўтаётган ТЕМ2-5808-рақамли тепловознинг ёқилғи бакига уриб, йўл транспорт ходисаси содир этган.
Натижада, Туркия Республикаси фуқароси Заки Кираж оғир тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл туман ИИБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.