Термизда газ портлаши оқибатида икки киши қурбон бўлди

Душанба куни Термиз шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Душанба куни Термиз шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости вилоят ИИБ вакилига таяниб хабар қилмоқда.

Термиздаги уй ертўласида портлаш содир бўлди, жабрланганлар бор

Аввалроқ идора вакили РИА Новостига душанба куни эрталаб Термиздаги уйлардан бирида портлаш содир бўлгани ва одамлар жабрлангани ҳақида маълум қилган эди.

“Соат 11:32да Термиздаги уйлардан бирининг ертўласида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида портлаш содир бўлган. Оқибатда воқеа жойида икки киши ҳалок бўлди”, - деди ИИБ ходими.

Унинг сўзларига кўра, ертўлада дўкон омбори бўлган.

Маҳаллий нашрларнинг хабар қилишича, 1962 ва 1985 йилда туғилган эркак фуқаролар ҳалок бўлган.

ИИБда газ портлаши сабаблари ва зарар миқдорини аниқлаш мақсадида текширув ишлари олиб борилаётганини қўшимча қилишди.