ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Наманган вилоятидада юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, 2019 йил 7 апрелда Наманган вилоятининг Поп туманида яшаган фуқаро ўзининг Nexia русумли автомашинасини Туркистон маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, фуқаро бошқарувидаги “КрАЗ-355” русумли юк автомашинаси орқа томонига бориб урилган.
“Натижада Nexia йўловчиси Н.З. жароҳат олиб воқеа жойида, ҳайдовчиси О.Х. касалхонада вафот этган”- дейилади хабарда.
Шунингдек, Nexia автомашинасида бўлган яна бир йўловчи тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Тошкентда хавфли пойгалар: пенсионер аёл ҳалок бўлди
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.