ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги айрим объектларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳудудий газ таъминоти тармоқлари бўлими ўрта босимли Д-108 мм ҳажмга эга газ қувуридаги газ сизиб чиқиши билан боғлиқ камчиликни бартараф этиш мақсадида Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидаги айрим объектларда 9 апрель куни соат 11:00 дан 17:00 гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қилган.
Аҳоли турар жойлари:
4 та 4 қаватли уйда.
Маиший-коммунал объектлар:
Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг сув ҳавзасида;
Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг қозонхонасида.