ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Ўзбекистон божхона кодексининг импорт божлари ставкаларига ўзгартиришлар киритилди, деб хабар Norma.uz.
Хабарда айтилишига кўра, 2019 йилнинг 4 апрелидан бошлаб Ўзбекистонга олиб кирилаётган шиналар учун қуйидаги импорт божи ставкалари қўлланилади:
- янги пневматик резина шиналар ва покришкалар учун (ТН коди 4011) - 10 %, лекин донаси учун 3 $дан кам бўлмаган миқдорда;
- пневматик резина, фойдаланилган ёки тикланган шиналар, протекторлар ва ҳ.к. (ТН коди 4012) - 20 %, лекин донаси учун 3 $дан кам бўлмаган миқдорда;
Изоҳ. 4011800000 «Транспорт воситалари ва қурилишда, тоғ ишида ёки саноатда фойдаланиладиган машиналар учун янги шиналар» бундан мустасно, улар бўйича ставка – 0.
Ушбу ўзгартиришлардан мақсад – импорт божхона божи суммасининг қуйи чегарасини жорий этиш, дейилган хабарда.
Янги қонун билан батафсил қуйида танишишингиз мумкин.