Тошкентда Амир Темур таваллудига бағишланган автомарафон бўлиб ўтди

Ўзбекистон пойтахтида 100 га яқин транспорт воситалари иштирокида автомарафон ўтказилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 апр - Sputnik. Бугун, 7 апрель куни Тошкент шаҳрида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишланган 100 га яқин транспорт воситалари иштирокида автомарафон ўтказилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкентда Амир Темур таваллудига бағишланган автомарафон бўлиб ўтди

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ва Тошкент шаҳри ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирнинг масофаси 25 км.ни ташкил этди.

Тошкентда Амир Темур таваллудига бағишланган автомарафон бўлиб ўтди

Унда академиянинг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари Амир Темур давридаги аскарий кийимларни кийиб иштирок этди. Қолган юрт ҳимоячилари шахсий автомобилларда Ўзбекистон байроқлари билан ўтишди.