Мирзиёев кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида қарорни имзолади

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма “ягона дарча” тамойили асосида берилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 апр  — Sputnik. Жорий йил 5 апрель куни “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш тартиби соддалаштирилди

Қарорга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширишда Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан (Реестр) кўчирма “ягона дарча” тамойили асосида берилади:

-    кўчмас мулк битимларини нотариал тасдиқлашда (кўчмас мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқлар бундан мустасно);

-    “E-IJRO AUKSION”да кўчмас мулкни аукцион орқали сотишда;
-    нотурар кўчмас мулк бўйича риэлторлик ташкилотлари томонидан хизматлар кўрсатишда;
-    арзон уй-жойлар қуришда қатнашаётган банклар томонидан – қурилиши тугалланган уй-жойни расмийлаштиришда.

2019 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳридаги, 2020 йил 1 январдан республиканинг барча ҳудудларидаги кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотлар Реестрга фақат электрон шаклдаги кадастр паспорти тайёрланганидан кейин нотариуслар томонидан электрон киритилади ва мулкдорга Реестрдан кўчирма берилади.