Нукус шаҳрида реабилитация марказига эга бўлган биринчи мактабгача таълим муассасаси очилди. Ушбу лойиҳанинг бош куратори Шаҳноза Мирзиёева.
Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Очилиш маросимида Мактабгача таълим вазири Агрипина Шин, президент маслаҳатчиси Абдужаббар Абдувахитов, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева, Қорақалпоғистон Жўғорғи Кенгаши Раиси Мусо Эрниёзов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазир ўринбосари Эльмира Баситханова, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов иштирок этди.