ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда ҳайдовчилар 2019 йил 1 апрелдан ҳайдовчилик гувоҳномаларини қаерда прописка қилингандан қатъи назар Давлат хизматлари марказларида алмаштиришлари мумкин.
Пойтахт ИИББнинг маълум қилишича, Тошкентда жойлашган 11 та марказнинг 7 таси зарурий ускуналар билан жиҳозланган ва ушбу марказларда гувоҳномаларни алмаштириш йўлга қўйилган. Давлат божининг ҳажми – ЭКИҲнинг 70 фоизи.
Мазкур давлат хизматидан фойдаланиш учун фуқаролар паспорт, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони, шунингдек, ЭКИҲнинг 70 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари талаб этилади.
Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тартибда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун мурожаат этишлари мумкин.