ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановга ЖССТнинг безгак касаллигини элиминация қилган давлат мақомини тасдиқловчи сертификатини тақдим этди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Қайд этилишича, тадбир давомида Л. Куппенс хоним Ўзбекистон сўнгги йилларда ҳудудни безгакдан холи қилиш борасида катта қадам ташлаганини қайд этиб, буни улкан ва тарихий ютуқ сифатида эътироф этган.
Ўзбекистон безгакдан холи давлат сифатида тан олинди
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2017 йилда Ўзбекистонда қизамиқ ва қизилча касаллиги элиминация қилинганини халқаро миқёсда эътироф этган бўлса, эндиликда эса мамлакат безгакнинг маҳаллий қайд этилишидан ҳоли ҳудуд сифатида тан олди.