Ўзбекистон Эрондан Хитойгача бўлган транспорт йўлагига қўшилди

Олмаотада умумий халқаро транспорт йўлагида юк ташишни янада ривожлантириш масаласи бўйича Қозоғистон, Хитой, Эрон, Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўл маъмуриятлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистон Хитой-Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўл йўлагига қўшилди. Бу ҳақда “Қозоғистон темир йўли” матбуот хизмати хабар қилди.

Кеча, 4 апрель куни Олмаотада умумий халқаро транспорт йўлагида юк ташишни янада ривожлантириш масаласи бўйича Қозоғистон, Хитой, Эрон, Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўл маъмуриятлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар ушбу йўналишдаги контейнер ташишдаги Ўзбекистон томонининг иштироки, шунингдек, ўрнатилган тарифлар бўйича келишувга эришган.

Ўзбекистон Эрондан Хитойгача бўлган транспорт йўлагига қўшилди

Қозоғистон темир йўллари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Канат Алмагамбетовнинг таъкидлашича, контейнер юкининг оқими, айниқса, Ўзбекистонга ва “Болашак” станцияси орқали Эронга ортган. Ўзбекистон қўшилиши билан йўлак анча қисқаради.

Ўзбекистон ва Эрон ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказади

Таъкидланишича, учрашув якунида тегишли баённома имзоланган.