Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилишга доир қонун лойиҳаси тайёрланди

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини тайёрлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 апр – Sputnik. Ички ишлар вазирлиги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини тайёрлади.

Тошкентда прописка олиб берадиган ташкилотлар сони биттага кўпайди

Қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди. 

Мазкур қонун 3 моддадан иборат. 

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-296-сонли Қонуни билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 375-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

“3. Васийлик ва ҳомийликдаги ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар – васий (ҳомий) ва болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилаётган (патронат) шахслар доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.”.

Қонун қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради. 

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириши, давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини зарур. 

Ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаш Вазирлар Маҳкамасига юклатилмоқда.