ОЧЛ тарихида энг чиройли гол учун овоз бериш бошланди

Сиз ўзбекистонлик Икром Алибоевнинг голи "ОЧЛ тарихидаги энг чиройли гол" номинациясида ғолиб бўлиши учун овоз беришингиз мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Бугун ОЧЛ тарихида энг чиройли гол учун овоз бериш бошланди.

Ҳозирда Икром Алибоев Андраник Теймуряндан анча ортда бормоқда – Алибоев жами 15 фоиз овоз тўплаган.

Икром Алибоевнинг голи ОЧЛ тарихида энг чиройли гол бўлиши мумкин

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Икром Алибоевнинг "Локомотив" таркибида "Ал-Ваҳда" дарвозасига киритган голи ярим финалга чиқиб, ушбу босқичда Сауд Ҳарирининг "Ал-Иттиҳод" - "Ал-Ваҳда" ўйинида киритган голи билан беллашаётган эди. Эндиликда Алибоевнинг голи мухлислар ўртасида ўтказилаётган "ОЧЛ тарихидаги энг чиройли гол" номинациясида ғалаба қозониш учун эронлик Андраник Теймурян билан баҳс олиб бормоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали ўзбекистонлик Икром Алибоевнинг голига овоз беришингиз мумкин.