Кўп чой ёки қаҳва ичиш саратон ривожланиши хавфини оширади - олимлар

Халқаро олимлар гуруҳи кунига икки ва ундан кўп чашка қаҳва ёки чой ичиш ўпка саратони касаллиги хавфи ошириши мумкинлигини аниқлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 апр – Sputnik. Халқаро олимлар гуруҳи кунига икки ва ундан кўп чашка қаҳва ёки чой ичиш ўпка саратони касаллиги хавфи ошириши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда тегишли пресс-релиз LiveScience порталида жойлаштирилган.

Қаҳва ичишнинг яна бир фойдали хусусияти аниқланди

Тадқиқотчилар Осиё ва АҚШдан 1,2 миллион одамларнинг тиббий маълумотларини таҳлил қилди.

Кунига икки ва ундан ортиқ чашка қаҳва ичадиган, чекмайдиган одамларда ўпка саратони ривожланиши хавфи 41 фоиздан юқори эканлигини аниқлади. Чой ичишни хуш кўрувчи, чекмайдиган одамлар эса 37 фоиз юқори.

Тадқиқотчилар инсоннинг ёши бунда муҳим роль ўйнамаслигини аниқлашди. Шунингдек, кофеин ёки кофеинсиз қаҳваларни истеъмол қилиш аҳамияти йўқ.

Олимлар ўтказилган таҳлиллар кузатув тадқиқоти эканлигини билдиришди.

Ўпка саратони ривожланиши кофеин таъсири эмас, балки қаҳфа доналарини қовурилиши билан изоҳлашди.

Шу билан бирга, саратон ривожланиши ва чой ичиш хавфи ўртасидаги боғлиқлик сабаби тушунтирилмаган.