Ҳиндистонда "Тошкент иши" номли фильм экранларга чиқмоқда

Ҳиндистонда “Шастрини ким ўлдирди” ёки "Тошкент иши" номли фильм экранларга чиқмоқда. Фильм сюжети Тошкентда 1966 йилда бўлиб ўтган воқеаларга бағишланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Ҳиндистонда “Тошкент иши” (The Tashkent Files) номли фильм экранларга чиқмоқда, деб хабар қилди Bollywoodtime.

Бош ролда Митхун Чакраборти ўйнаган фильм сюжети 1966 йилнинг январида Тошкентда бўлиб ўтган воқеалар ҳақида.

Ҳиндистонда "Тошкент иши" номли фильм экранларга чиқмоқда

1965 йилда Ҳиндистон ва Покистон орасида можаро авж олиб қуролли тўқнашувлар содир бўлаётган эди. Ғарб мамлакатларнинг бир неча уринишлари фойда бермаганидан сўнг, СССР раҳбарияти ушбу икки давлат раҳбариятини Тошкентда музокаралар ўтказишга кўндиради.

Ҳиндистон бош вазири Лал Бахадур Шастри Покистон билан тинчлик музокаралари ўтказиш учун Тошкентга келади. Тошкентда Ҳиндистон ва Покистон орасида тинчлик шартномаси имзоланади ва муваффақиятли келишувдан сўнг тантанали зиёфат бўлиб ўтади. Эртаси куни 1966 йил 12 январда Ҳиндистон бош вазири вафот этади.

Ҳиндистонда "Тошкент иши" номли фильм экранларга чиқмоқда

Бир зумда ғарбий нашрларда эса “Шастри Тошкентда заҳарланди бир гуруҳ кишилар ҳибсга олинди” мавзусида мақолалар чоп этишга тушади. Лекин Шастрини кўздан кечирган шифокорлар у тўртинчи маротаба инфарктни бошидан кечирганини ва унинг юраги дош бермаганини қайд этишади.

Ҳиндистонда "Тошкент иши" номли фильм экранларга чиқмоқда

Фильмни томоша қилган киши ҳақиқатни билиб оладими, деган саволга режиссер қуйидагича жавоб берди:

"Мен судья ёки полиция эмасман, мен фақат одамларга ҳақиқатни кўрсатишим мумкин. Кейин одамлар ўзлари ҳал қилади”, - деб жавоб қайтарди.

Ҳиндистонда ушбу фильм 12 апрель куни экранларга чиқади. Қуйида унинг трейлерини томоша қилишингиз мумкин.