Жанубий Кореяда дунёдаги илк 5G тармоғи ишга туширилди

Жанубий Кореянинг уч етакчи операторлари SK Telecom Co., KT Corp. ва LG Uplus Inc. ушбу шаклда хизмат кўрсатишни бошлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Жанубий Кореяда дунёдаги илк тижорий бешинчи авлод (5G) тармоғи ишга туширилди. Бу ҳақда РИА Новости мамлакатнинг Илм ва ахборот-коммуникация технологиялари вазирлигига таяниб хабар қилди.

Huawei ўзининг илк “ақлли” кўзойнакларини намойиш этди

Жанубий Кореянинг уч етакчи операторлари SK Telecom Co., KT Corp. ва LG Uplus Inc. ушбу шаклда хизмат кўрсатишни бошлади.

Ҳукумат режаларига кўра, 5G тармоқларидан аввалига Сеул ва мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида фойдаланиш мумкин бўлади, жорий йил якунига келиб, мамлакатнинг 85 фоизи мазкур тармоқ хизматларидан фойлаланишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 5G тармоғи сониясига 10Гбитдан юқори тезликда маълумотлар билан алмашиш имконини беради. Бу эса 4G тармоқларига қараганда 30 бараварга тезроқ эканлигини англатади.