Замонавий "Катюша" нималарга қодир

Замонавий "Катюша" ёки "Ураган" бараварига ўқ отиш реактив тизими нималарга қодир?
Sputnik

"Ураган" - бараварига ўқ отиш реактив тизими душманнинг зирҳланган техникасини, қурол аслаҳасини, қўмондонлик пунктларини йўқ қилиш учун мўлжалланган.

Зарбалар 10-35 км узоқда жойлашган нишонларга берилиши мумкин. Бир автомобилда 16та ракета жойлаштирилади ва бир зарбада 42 гектар майдонни ўт билан "ёпиши" мумкин.  

"Ураган" реактив тизими 1972 йилда ишлаб чиқилган ва бир неча бор янгиланган. Бугунги кунда у ЗИЛ 135ЛМП автомобили базасида жойлаштирилган. Автомобил 4 ўқ ва 8 ғилдиракка эга.

Замонавий "Катюша" нималарга қодир