ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини янада ошириш учун тунги кофе брейклар ташкил этишмоқда. Бу ҳақда Zarnews нашри хабар қилди.
Хабарда айтилишича, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари транспорт эгасини тўхтатиб, агар ҳайдовчи чарчаган ёки уйқуси келаётган бўлса унга кофе ёки чой тутқазиб, унинг ҳушёрлигини оширишга ҳаракат қиляпти.
“Тунги кофе брейк” тадбирлари вилоятнинг М-37 йўлидаги ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирувчи масканларида ташкил этилган.