Тошкентда янги турдаги мобил радарлар тизими жорий қилинади

Тошкентда “AutoCon – SC/M TR.uz” ва “AutoCon – SC/S TR.uz” янги турдаги тезликни ўлчаш мобиль қурилмалари жорий этилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. Тошкент шаҳрида 25 дона янги турдаги тезликни ўлчаш мобил қурилмалари жорий этилади.

Тошкент кўчаларида тунги пайтда ҳам радарлар ишламоқда

Бу вазифалар Ички ишлар вазирлиги “Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда замонавий тизимларни жорий қилиш” инвестиция лойиҳасини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасида айтилган.

“маҳаллий корхона томонидан ишлаб чиқилган, умумий қиймати 8 млрд. сўм бўлган 10 дона  “AutoCon – SC/M TR.uz” ва 15 дона “AutoCon – SC/S TR.uz” янги турдаги тезликни ўлчаш мобил қурилмаларини ва уни тасарруф этишга зарур бўлган барча жамланмалар Тошкент шаҳрида жорий қилинсин”, - дейилган лойиҳада.

Ҳужжат лойиҳасида айтилишича, йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизими 2019 йилда Тошкент шаҳри ҳудудида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳаракат хавфсизлиги компьютерлаштирилган бошқарув тизими қошида жорий этилади.