ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Тошкентда 2-мутахассислик учун 15 минг доллар сўраган шахс қўлга олинди.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Яшнобод туман бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир ўтказилади.
Тадбир натижасида “Агрокимё станцияси Тошкент филиали” МЧЖ директори вазифасини бажарувчи М.Б. фуқаро С.Ў.ни Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали мазкур университетнинг иккинчи мутахассислик йўналиши бўйича ўқишга киритиб қўйиш эвазига 15.000 долларни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноятчига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.