Термизда биринчи Халқаро бахшичилик фестивали бошланишига саноқли соатлар қолди

Сайёҳларга кўмак тариқасида ва хавфсизлик мақсадида эса шаҳарда фестивал вақтида туристик полиция ишлайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Термизда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида биринчи Халқаро бахшичилик фестивалига тайёргарлик ишлари жадал кетмоқда, деб хабар берди Туризм қўмитаси матбуот-хизмати.

Голливуд ва бахшилар: ғоялар ўғирланганми?

Шаҳарда маданият ва инфратузилмалар объектлари тайёрланган – ташриф учун Термиз археология музейи очилган, шаҳар аеропортининг янги терминали ишга тушмоқда, марказий кўчалар ободонлаштирилди, жамоат жойларида санитария-гигиена обектлари ўрнатилган.

Қисқа вақт ичида, Термиздаги "Болажон" маданият ва истироҳат боғида ҳар бир вилоятнинг миллий қиёфаси - халқ амалий ва тасвирий санъати намуналари, миллий таомлар ва либослар акс эттирилган Ўзбекистон вилоятларининг кўргазмали стендлари ўрнатилган. 

Сайёҳларга кўмак тариқасида ва хавфсизлик мақсадида эса шаҳарда фестивал вақтида туристик полиция ишлайди.

Бундан ташқари, фестивални тезкорлик билан ёритиш учун Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилояти ахборот-кутубхона марказида дунёнинг 20 мамлакатидан 30дан ортиқ журналистлар, шунингдек Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакиллари ишлайдиган матбуот маркази ташкил этилган.