Полетаев: мигрантлар меҳнат шартномасини талаб қилиб, ишсиз қолиш хавфига дуч келмоқда

Миграцияга оид тадқиқотлар маркази директори, РФА илмий ходими Дмитрий Полетаев Россиядаги мигрантларнинг аксарияти нима учун нолегал ишлашни афзал кўришини тушунтириб берди.
Sputnik

"50-60% ҳолатларда иш берувчининг ўзи меҳнат шартномасини тузишни истамайди. Айрим мигрантлар эса иш ўрнидан маҳрум бўлишдан қўрқиб, меҳнат шартномасидан воз кечадилар", - деди Sputnik Тожикистонга берган интервьюсида эксперт.

Путиннинг маслаҳатчиси: Россиядаги ўзбекистонликлар муаммолари энди чуқур ўрганилади

Полетаев Россияда ноқонуний меҳнат қилаётганларни эмас, балки ҳужжатларсиз ишга жойлаштираётганларни жазолаш яхши таъсир кўрсатган бўларди, деган фикрда.

"Бизда ҳозир шу турдаги қонунчилик актлари бор, аммо иш берувчилар тўлаб, қутуладиган жарималар миқдори жуда оз. Аммо бу каби чеклов чораси ҳам чекланган таъсирга эга, чунки ҳозирча соядаги иқтисод бор, мигрантлар ишлайдиган жой бор, иш берувчиларга эса солиқларни тўлаш оғир кечмоқда", - деб ҳисоблайди эксперт.

Полетаев шунингдек, Россия ИИВ томонидан депортация учун тўловларни мигрантлар томонидан қоплаш ҳақидаги таклифга изоҳ бериб ўтди. Унга кўра, агар Россияга кириб келаётган фуқаролардан "залог" қолдириш талаб этиладиган бўлса, у ҳолда ишлашга келаётган мигрантлар ҳам ёппасига кириш мақсадини - туризм деб кўрсата бошлайди ва шундан сўнг ишлаш учун мамлакатда қолади.

Полетаев: мигрантлар меҳнат шартномасини талаб қилиб, ишсиз қолиш хавфига дуч келмоқда