Тунда ҳожатхонага тез-тез қатнаш қайси касаллик аломати?

Япониянинг Йокогама шаҳрида бўлиб ўтган “Japanese Circulation Society 2019” конференциясида тунда ҳожатхонага тез-тез қатнаш бу касаллик аломати эканлиги маълум қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Тунда ҳожатхонага кичик ҳожатни чиқариш истагида тез-тез қатнаш бу касаллик аломати эканлиги маълум бўлди.

Бу ҳақда Япония кардиологлари Йокогама шаҳрида бўлиб ўтган “Japanese Circulation Society 2019” конференциясида маълум қилишди. Уларнинг айтишига кўра, инсон организмида керагидан ортиқча туз ва юқори қон босими унинг тунда тез-тез уйғониб, кичик ҳожатни чиқариш истагида ҳожатхонага қатнашига сабаб бўлади.

Нима сабабдан тунда ишлаш зарарли – тадқиқот натижалари

“Биз шуни аниқладикки, агар сизда никтурия ривожланган бўлса, сиз ёки юқори қон босими, ёки организмдаги ортиқча суюқликдан азият чекасиз. Бу никтурия ҳолати йўқолмаса, шифокорга мурожаат қилиб, қон босимни ўлчаш ҳамда истеъмол қилинаётган туз миқдорини аниқлаш лозим”, - дея Сатоси Конно (Satoshi Konno) сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, юрак қон-томирлари касалликлари (инфаркт, инсульт ва сурункали юрак қон-томирдаги етишмовчилик) дунё бўйлаб инсонлар ўлимига сабаб бўлаётган асосий сабаблардан бири бўлиб қолмоқда.

Конно ҳатто бир мартагина тунда ҳожатга қатнаш гипертония хасталиги ривожланишини тахминан 40 фоизга оширганини маълум қилди.

“Ҳожатхонага қанчалик тез-тез қатнасангиз, юрак қон-томир фаолиятидаги муаммоларга дучор бўлиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади”, - деб таъкидлади мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британиянинг энг кекса фуқароси Боб Уэйтон ўзининг узоқ умр кўриш сирларини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.