Тошкентда 67 яшар аёлни ошхонасида ўлдириб кетган қотил қўлга олинди

Мазкур қотилликни Чилонзор тумани яшовчи аёл содир этганлиги аниқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 апр – Sputnik. Тошкентда ошхонасидан жасади топилган аёлнинг қотили ушланди.

Москвада ўзбекистонлик маньяк умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 30 март куни Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида яшаган 67 ёшли аёлнинг жасади уйи ошхонасидан бўйин қисмида санчилиб-кесилган жароҳати билан топилган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

“Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чилонзор тумани 19-даҳада яшовчи А.А. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, ушланган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур жиноий иш юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.