Сурхондарё ҳокими вилоят аҳолиси билан хайрлашди

Ҳоким маҳаллий аҳолига қўллаб-қувватлагани ва ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов маҳаллий аҳоли билан хайрлашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Мирзиёевнинг Бухорога ташрифи натижалари: уч ҳоким ишдан бўшатилди

Собиқ ҳоким маҳаллий аҳолига қўллаб-қувватлагани ва ёрдам учун миннатдорчилик билдирган.

“Қадрли сурхондарёликлар! Халқи мард ва танти, тупроғи зар бу воҳадаги фаолиятим давомида мен билан елкама-елка туриб, бирга ишлаган, қўллаб-қувватлаган Сиз азизларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик ва хотиржамлик тилайман. Сурхондарё янада гуллаб яшнайверсин!” - дейилади расмий хабарда.

Кеча, 2 апрель куни, маҳаллий нашрларда Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Бахтиярович Пўлатов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.