Россиянинг энг хавфли ҳудудлари маълум қилинди

Россияда 2018 йилда қарийб икки миллионта жиноят содир этилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Россияда 2018 йилда энг кўп жиноят Москва шаҳрида содир этилди. Бу ҳақда RT Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига асосланиб хабар қилмоқда.

2018 йилда Россия пойтахти Москвада 140 мингта жиноят қайд этилган. Москва вилояти 80,2 мингта жиноятлар сони билан иккинчи ўриндан жой олган. Энг кўп содир этилган жиноятлар сони бўйича Краснодар ўлкаси (68,1 мингта) учинчи ўринни эгаллаган.Челябинск области (64,8 мингта) ва Бошқирдистон Республикаси эса (57,4 мингта) кейинги поғоналардан ўрин олган.

Ўзбекистон саёҳат қилиш учун энг хавфсиз бўлган давлатлар бешлигига киритилди

Маълум бўлишича, энг кам жиноят Чукоткада содир этилган ва энг хавфсиз ҳудуд деб эътироф этилган. Бу ерда 2018 йилда 748 та ҳуқуқбузарлик ҳолати содир этилган. Иккинчи ўринда Ненец мухтор округи (857 та жиноят). Ингушетия 1,6 мингта ҳуқуқбузарлик кўрсаткичи билан энг хавфсиз минтақалар учлигига киритилди. Кейинги ўринларга Қалмоғистон Республикаси (2,7 минг) ва Магадан области (2,9 минг) сазовор деб топилди.

2018 йилда жами 1,9 миллионта жиноят содир этилгани қайд этилган. Қайд этиш жоизки, бу 2017 йилга қараганда 3,3 фоизга кам.

Жиноятларнинг яримидан кўпи ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш эканлиги маълум қилинди.