Қозоғистонда янги байрам пайдо бўлди

Қозоғистон байрам саналарининг рўйхатига яна бир банд қўшилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 апр – Sputnik. Қозоғистон фуқаролари 11 ноябрь куни Энергияни тежаш кунини нишонлашади. Бу ҳақда 28 март куни Қозоғистон ҳукумати тегишли қарорни имзолади.

Биринчи расмий ташриф: Қозоғистон президенти Москвага келди

“2001 йил 13 декабрдаги Қонунининг 4 моддасига асосан ҳукумат байрам саналари рўйхатига 11 ноябрь – энергияни тежаш кунини жорий этишга қарор қилади”, - дейилган ҳужжатда.

Халқаро энергияни тежаш ҳар йили 11 ноябрь куни Россия, Украина, Беларус ва бошқа давлатларда нишонланади.

Шу куни анъанавий тарзда таълим муассасаларида семинар, конференция, маърузалар ва  мавзули кўргазмалар ўтказилади. Одамлар шу куни телефон, компютер ва телевизорларни ўчириб шам ёруғлигида оилавий давралар дастурхонида ўтказишади.