ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Осиё Тараққиёт банки 209 йилда Ўзбекистон ЯИМи ўсиш миқдорини янада оширди, деб хабар қилди РИА Новости халқаро ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига асосан.
“2019 йилда Ўзбекистон ЯИМи ўсиш суръати 5,2 %гача ошади. Ўтган йил сентябрда ушбу кўрсатгич 4,9 % даражасида прогноз қилинган эди. Шунингдек 2020 йилда Ўзбекистон иқтисоди ўсиш суръати 5,5 %ни ташкил қилади”, - дейилган ОТБ хабарида.
ОТБ 2018 йилда Ўзбекистонд ЯИМ ўсиш суръати 5,1 % даражасида қайд қилган эди. 2019 йилда эса Ўзбекистон иқтисоди ўсиши асосан инвестициялар, қишлоқ хўжалиги ва экспорт ҳажми ўсиши ҳисобидан бўлишини айтилмоқда.
Хусусан, маҳсулот экспорти ўсиши 10 %га, 2020 йилда 12%га ошиши кутилмоқда. Ундан ташқари олтин нархи ошиши ва табиий газга Хитой томонидан талабнинг барқарор сақланиб қолиши ҳам ЯИМ ўсишига хизмат қилиши айтилмоқда.
Шу билан бирга инфляция, кредит тўловлари ошиши ва тўлов баланси дефицити каби иқтисодий хавфлар ҳам албатта сақланиб қолади, лекин бироз камаяди.
Хусусан, тўлов баланси дефицити ҳозирги 7%дан 2020 йилга келиб 6,5 %га, инфляция эса 2018 йилда қайд этилган 17,9 %дан, 2019 йилда – 16 %га ва 2020 йилда – 14 %га тушиши мумкин, дейилган ҳисоботда.
Эслатиб ўтамиз, март ойининг бошида Халқаро валюта фонди ҳам Ўзбекистонда инветицион фаоллик туфайли ЯИМ 5,5 %га ўсишини прогноз қилган эди. Ўзбекистон ҳукумати эса 2019 йилда иқтисод ўсиши 5,4 %, инфляция 15,5 % миқдорида бўлиши кутмоқда.