"Нафас олиш енгиллашибди": Россия президенти маслаҳатчиси Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақида

Россия президенти маслаҳатчиси Михаил Федотов Ўзбекистон-Россия юридик форумидан сўнг Sputnik Ўзбекистон мухбирига ўн олти йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонга сафари таассуротлари ҳақида гапирди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. Ўзбекистонда охирги марта 16 йил олдин бўлганман. Бу сафар мамлакат менда ажойиб таассурот уйғотди, деди Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашнинг раиси Михаил Федотов.

Путиннинг маслаҳатчиси: Россиядаги ўзбекистонликлар муаммолари энди чуқур ўрганилади

"Ўн олти йил олдин Ўзбекистонда бўлганман. Хотирамда сақланиб қолган аксарият жойлар мана шу вақт оралиғида жуда ўзгариб кетибди. Мисол учун, мен бугун чиқиш қилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биноси ўзгармабди. Аудитория ҳам ўзгармаган. У аввалгидек қизиқувчан ва дўстона руҳни сақлаб қолибди. Ўша бир вақтлардагидек мунозаралар учун очиқ аудиторияни бугун ҳам кўрдим. Лекин Тошкент жуда ўзгариб кетибди, мен кўплаб кўчаларни таний олмадим. Бир вақтлар мен айланган кўчаларда бугун саройлар қад ростлабди. Республикадаги атмосфера менга жуда ёқди, биласизми, нафас олиш енгиллашгандек туюлди менга", - дея ўз тассуротлари билан ўртоқлашди Федотов.

Россия президенти бугун Ўзбекистонда ҳақиқий баҳор нафаси кезиб юрганини, бутун борлиқда баҳорий кайфият уфуриб турганини қўшимча қилди.