GM Uzbekistan Беларусга автомобил экспортини бошлади

GM Uzbekistan акциядорлик жамияти автомобилларининг илк партиясини Беларусга экспорт қилиш учун юклади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. GM Uzbekistan автомобилларини Беларусга экспорт қилиш бошланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

GM Korea Ўзбекистонда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар очади

“Бугун, 3 апрел куни GM Uzbekistan акциядорлик жамияти автомобилларининг илк партиясини Беларусга экспорт қилиш учун юклади. Беларусга тайёр ҳолда Nexia R3 ва R4 моделидаги автомобиллар экспорти амалга оширилади”, - дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ компания Nexia R3 автомобилларини Қозоғистоннинг Костанай шахридаги “СариаркаАвтоПром” заводига йирик узелли йиғиш учун ҳамда “Равон Моторс Қозоғистон”га R4 моделидаги автомобилларини тайёр ҳолда экспорт қилгани ҳақида хабар бергандик.

Шунингдек, 2019 йил давомида GM Uzbekistan Афғонистон ва Тожикистон республикаларига ҳам автомобиллар экспортини амалга оширмоқда. GM Uzbekistan 2019 йилни экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган, дейилган хабарда.