Биринчи расмий ташриф: Қозоғистон президенти Москвага келди

Самолёт трапи олдида Қозоғистон президентини Россия ТИВ вакили Игор Богдашев ва республика элчиси Имангали Тасмагамбетов кутиб олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 апр – Sputnik. Қозоғистон президенти самолёти Москва шаҳрининг Внуково-2 аэропортида қўнди.

Самолёт трапи олдида Қозоғистон президентини Россия ТИВ вакили Игор Богдашев ва республика элчиси Имангали Тасмагамбетов кутиб олди. Кутиб олувчилар орасида Россия элчиси Алексей Бородавкин ҳам бор.

Биринчи расмий ташриф: Қозоғистон президенти Москвага келди

Маросимда икки давлат мадҳиялари янгради.

Владимир Путин таклифига асосан 3 апрель куни Касим-Жомарт Токаев ўзининг биринчи хорижий ташрифини бошлади. Икки давлат раҳбари Кремлда учрашув ўтказади.

Музокараларнинг асосий масаласи – иттифоқчиликни ва икки давлат стратегик шерикчилигини мустаҳкамлаш бўлади.

Икки давлат раҳбарларининг учрашув кун тартибида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, минтақавий ва халқаро масалалар ўрин олган.

Ташриф давомида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзолаш кўзда тутилган.