Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари Термизда нималарни муҳокама қилишади

Термизда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода раҳбарлигида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. 2019-йилнинг 3-апрель куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода раҳбарлигида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтади.

Раҳмон Ўзбекистон билан дўстона муносабатларни 2018 йилнинг тарихий воқеаси деб атади

ТИВ хабарида айтилишича, тадбирда икки мамлакат Ҳукумати делегациялари томонидан Ҳукуматлараро комиссиянинг 5-йиғилиши давомида эришилган келишувларнинг амалий натижалари сарҳисоб қилинади.

“Шунингдек, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, маданий-гуманитар ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади”, - дейилади хабарда.

Бу катта ютуқ: Россиялик эксперт Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлар ривожи ҳақида

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қўшнилар билан алоқаларни мустаҳкамлашга эътибор қаратди. Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатнови тикланди, темир йўл қатновини тиклашга келишиб олинди. Томонлар икки мамлакатнинг маданият кунларини ўтказди, кўргазма-ярмаркалар ташкил этилиши натижасида тожик ва ўзбек ишбилармонлари бир неча миллион долларлик шартномалар имзолади.

Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилнинг 9-10 март кунлари Душанбега давлат ташрифи билан келиши муҳим воқеага айланди. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида турли соҳалар бўйича 27 та ҳужжат имзоланди.

2018 йилнинг август ойида эса Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу Тожикистон раҳбарининг сўнгги 17 йил давомида Ўзбекистонга биринчи давлат ташрифи бўлди. Ташриф давомида томонлар 130 миллион долларлик битимлар тузишди ва Қўшма баёнот имзолашди. Шунингдек, президентлар давлат чегарасидаги муаммоли масалаларни ҳал қилишга келишиб олишди.

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарани белгилашга доир ҳуқуқий ҳужжат имзолашди