Қозоғистон раҳбари Ўзбекистон билан энергетика соҳасидаги битимни имзолади

Ўзбекистон томони йилига 2 миллион тоннагача бўлган ҳажмда Қозоғистон нефтини олишга қизиқиш билдирган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Ўзбекистон билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг айрим масалалари тўғрисидаги битимни ратификация қилди.

Қозоғистон раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, ушбу қонун лойиҳаси аввалроқ Қозоғистон парламенти сенати депутатлари томонидан кўриб чиқилиб маъқулланган.

Қозоғистон Ўзбекистонда нефт қувури қуришни режалаштирмоқда

Битим нефть-газ, нефть-кимё ва электр энергетикаси соҳаларидаги ҳамкорликни рағбатлантириш, Қозоғистоннинг жанубий вилоятларига табиий газни узлуксиз етказиб бериш, шунингдек, келишув томонлари газ-транспорт тизимининг транзит салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

Ҳужжатда Ўзбекистон томони йилига 2 миллион тоннагача бўлган ҳажмда Қозоғистон нефтини олишга қизиқиш билдиргани қайд этилган. Ўзбекистон томони нефтнинг режалаштирилаётган ҳажмини қабул қилиб олиш учун ўз ҳудудида нефть транспорти ва нефтни қайта ишлаш инфратузилмалари қурилишини вақтида якунлашга кафолат бераётгани таъкидланган.

Шунингдек, битим доирасида унинг барча нормалари ўз вақтида бажарилишини назорат қилувчи ҳамда тартибга солувчи мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш назарда тутилган.

Ўзбекистон Қозоғистон ва Россиядан 5 миллион тоннагача нефт сотиб олишни режалаштирмоқда

Битим билан Қозоғистон томони Чимкент-Жиззах магистрал нефть қувури ишга туширилгунга қадар магистрал қувур орқали нефть транспортировкаси бўйича хизматларга ноль ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солишини тартибга солинади. Шу билан бирга, Қозоғистон солиқ қонунчилигига мувофиқ, қўшилган қиймат солиғини қайтариш мақсадида магистрал қувур орқали нефть транспортировкаси бўйича хизматлар Қозоғистон томонидан халқаро ташувлар сифатида кўрилади