ТИВ Кореядаги шифохонада оғир аҳволда қолаётган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди

Ҳозирги пайтда Абрам Ниёзовнинг даволаниши билан боғлиқ барча тиббий ҳаражатларни қоплаш ва тегишли товон пулини тўлашга оид масалаларни ҳал қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. ТИВ Кореядаги шифохонада оғир аҳволда қолаётган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди.

Жанубий Корея ўзбекистонлик мигрантлар учун квоталарни оширди

Маълумотда айтилишича, Абрам Ниёзовнинг ҳолатида ўзгариш бўлмаган. Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги Элчихонаси Консуллик бўлими ўзбекистонлик йигитнинг аҳволидан доимий равишда хабар олиб турибди.

“Дипломатик ваколатхона вакиллари бемордан мунтазам равишда хабар олиб, унинг акаси Азизжон Оқилов, касалхонанинг тиббий ва маъмурий ходимлари билан доимий алоқада бўлиб турибди”, - дейилган ТИВ баёнотида.

Ҳозирги пайтда Абрам Ниёзовнинг даволаниши билан боғлиқ барча тиббий ҳаражатларни қоплаш ва тегишли товон пулини тўлашга оид масалаларни ҳал қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.