Санкт-Петербургдаги Ҳарбий академия биносида портлаш содир бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, тўрт киши жароҳатланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Санкт-Петербургдаги Можайский номидаги Ҳарбий-космик академия биносида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Минтақанинг фавқулодда хизмат вакилининг маълум қилишича, тўрт нафар курсант жароҳатланган.

“78” маҳаллий телеканал хабарига қараганда, портлаш оқибатида зинапоя ўртасидаги бўшлиқ қулаб тушган, 3-қаватда 15 киши қолиб кетган.

Дастлабки хабарларга кўра, мина ишга тушган. Ҳозирча портлашнинг аниқ сабаби маълум эмас.

Ҳодиса жойига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари текширув ишлари олиб боришмоқда. Шунингдек, Россия Тергов қўмитаси ва Федерал хавфсизлик хизмати вакиллари етиб келишди. Ҳозирда портлаш сабабини аниқлаш борасида иш олиб борилмоқда.

А.Ф. Можайский номидаги Ҳарбий-космик академия – Россиянинг йирик ҳарбий олийгоҳларидан бири. Академияда Ҳарбий-космик кучлари ва турли Ҳарбий кучлар ҳамда  ижро этувчи ҳокимият федерал органлари офицерлари тайёрланади.