Қўқонда уч эгизакнинг отасига совғаси сифатида берилган Cobalt ЙТҲга учради

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ маълум қилишича, Cobalt автомашинаси иштирокидаги ЙТҲ 31 март куни соат 11:15 да Қўқон шаҳар Шоҳрухобод кўчасида содир бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Қўқонда туғилган уч эгизакнинг отаси Жасурбек Мамадқуловга Президент совғаси сифатида берилган Cobalt автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 2018 йил 22 декабрь куни Қўқон шаҳар Шижоат кўчаси 29-уйда яшовчи Жасурбек ва Муслимахон Мамадқуловлар оиласида уч ўғил эгизак дунёга келган эди.

Эгизакларга Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйилганди. Январь ойида уч эгизакнинг ота-онасига президент совғаси – Cobalt автомашинаси совға қилинганди.

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ маълум қилишича, Cobalt автомашинаси иштирокидаги ЙТҲ 31 март куни соат 11:15 да Қўқон шаҳар Шоҳрухобод кўчасида содир бўлган.

Қўқонда уч эгизакнинг отасига совғаси сифатида берилган Cobalt ЙТҲга учради

Opel автомашинасининг Cobalt билан тўқнашиши натижасида 2 фуқаро – Амударё кўчаси, 80-уйда яшовчи 1974 йилда туғилган Д.Қ. ва Шижоат кўчаси, 29-уйда яшовчи 1962 йилда туғилган Н.А. (эгизакларнинг бувиси) тан жароҳати олган. Жабрланувчиларнинг иккаласи ҳам Cobalt’да бўлган.

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ушбу ЙТҲ бўйича маъмурий иш очилганини тасдиқлади.