Путин маслаҳатчиси Самарқанддаги Халқ қабулхонаси билан танишди

Россия президенти маслаҳатчиси, Инсон ҳуқуқлари қўмитаси раиси Федотов Самарқанддаги Виртуал ва Халқ қабулхонаси фаолияти билан танишишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. Россия  президентининг маслаҳатчиси Самарқандаги Виртуал ва Халқ қабулхонлари фаолияти билан танишди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“Россия президенти маслаҳатчиси, Россия Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси раиси М.Федотов Ўзбекистон президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонасига ташриф буюрди”, - дейилган хабарда.

Федотовга Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори А.Саидов ҳамроҳлик қилди.Россия делегацияси таркибида, шунингдек Россия Фанлар академияси аъзоси, юридик фанлар доктори Батурин Ю.М. ва 
Россия президенти ҳузуридаги Жамоатчиликни ривожлантириш қўмитаси ходими Митин О.Ю. ҳам бор эди. 

Юқори мартабали меҳмонларни Халқ қабулхонаси мудири Ш.Узаков кутиб олиб, Виртуал ва Халқ қабулхоналари фаолияти билан яқиндан таништирди.

Путин маслаҳатчиси Самарқанддаги Халқ қабулхонаси билан танишди