Хитойда россиялик модель менингит касаллигига чалинди

Алиса Митрова бактериал менингит ташхиси билан 25 март куни Шанхайда касалхонага ётқизилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Хитойда россиялик модель Алиса Митрова бактериал менингит ташхиси билан касалхонага ётқизилди.

Митрованинг дўстлари 25 март куни модель Шанхайда бактериал менингит билан касалхонага тушганини маълум қилишди.

Қиз онасининг сўзларига кўра, ташхишда аниқланган касаллик суғуртага кирмаслиги ва шифохонада даволаниш жуда қиммат бўлганлиги учун бошқа шифохонага ўтказилганини айтди.   

РИА Новости қизнинг отаси Виталий Митров билан суҳбатлашди.

“Алисанинг аҳволи яхши, у ҳали шифохонада”, - деди Митров.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, бемор яна икки ҳафта касалхонада бўлади.