Тошкентга совитиш тизимига эга янги автобуслар олиб келинди

Тошкентда ёзги жазирамада шаҳар бўйлаб совутиш тизимлари жорий этилган автобуслар юришни бошлайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Тошкент автопаркларга янги 8 та автобус олиб келинди, деб хабар қилинди “Тошшаҳартрансхизмат” телеграм каналида.

Россияга қатнаш учун Хитойдан 100та автобус сотиб олинди

Хабарда ёзилишича, ёзги жазирамада шаҳар бўйлаб совутиш тизимлари жорий этилган автобуслар юришни бошлайди.

“Бу ёз шахарда яшовчи маҳаллий аҳоли ва пойтахтимиз меҳмонлари нафакат янги бизнес мажмуалар ва яшаш комплекслари, балки қулай ҳароратда автобусларимизда яшаш ёки ишлаш манзилига етиб олишдан баҳраманд бўладилар”, - дейилади “Тошшаҳартрансхизмат” хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автобус саройларига 30 та катта сиғимдаги "МАN" русумли автобуслар олиб келингани ҳақида хабар қилган эдик.