Тошкентда янги такси пайдо бўлди - фойдаланувчилар ҳайратда

Ижтимоий тармоқларда Тошкент кўчаларида такси "Хаммер" автомашинаси тасвирга олинган фотосуратлар пайдо бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Тошкентда янги такси пайдо бўлди, яъни шаҳарни энди “Хаммер” автомашинасида айланса бўлади.

Тошкентда янги такси пайдо бўлди - фойдаланувчилар ҳайратда

Айрим интернет фойдаланувчилари бу "биринчи апрел" хазили бўлиши мумкин дея таҳмин қилишган.

Бошқа муштарийлар эса энди бозор ёки ишхонагача ҳашаматли машинада бориш мумкинлигини айтишмоқда.

Тошкентда янги такси пайдо бўлди - фойдаланувчилар ҳайратда

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йил 1 июлидан бошлаб хусусий тадбиркорларга такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи берилиши мумкин. Бунинг учун улар лицензия карточкалари олиши ва такси операторлари билан электрон платформа орқали шартнома имзолашлари керак бўлади.

Транспорт вазирлиги томонидан буни йўлга қўйиш бўйича янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.