Қиз “одам ғашига тегадиган” сигнализация овозини чиқаради – антиқа флешмоб бошланди

Қисқа вақт ичида ушбу видеоролик 7 миллион марта кўрилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Интернет фойдаланувчилари антиқа челленжни бошлашди – улар автомобил сигнализация овозини чиқаришга ҳаракат қилишмоқда.   

The Sun нашри хабарига кўра, 22 ёшли америкалик Пейтон Гибсон #caralarmchallenge бошлади. Қиз Twitter аккаунтида видео жойлаштирди, унда ўзининг қобилиятини “махфий истеъдод” деб атади.

Ролик интернетда вирус каби тарқалиб кетди. Қисқа вақт ичида ушбу видеоролик 7 миллион марта кўрилди.

Муштарийлар Гибсон ҳаракатларини қайтаришга ҳаракат қилишди. Бироқ ҳамма ҳам сигнализация овозини такрорлай олишмади.

Айрим фойдаланувчилар ўзларининг бошқа қобилиятларни кўрсатишди. Бир қиз эчки овозини чиқара олишини кўрсатди.

​Бошқа фойдаланувчи эса, пойга болид машинасининг товушини намойиш қилди.